Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Twitter асосчиси интернетсиз ишлайдиган янги децентрализатсиялашган мессенжерни тақдим этди

Twitter асосчиси интернетсиз ишлайдиган янги децентрализатсиялашган мессенжерни тақдим этди

Twitter асосчиси Жек Дорси Bluetooth орқали интернетсиз ишлайдиган янги децентрализатсиялашган мессенжер – BitChat'ни тақдим этди. Ушбу иловада хабарлар тўлиқ шифрланган ҳолда узатилади ва сервер ёки интернет талаб қилинмайди. Иловани яратиш давомида Дорси Bluetooth Mesh технологияси, шифрлаш усуллари ва маълумот узатиш механизмларини ўрганганини маълум қилган.

BitChat'да аккаунт яратиш, электрон почта ёки телефон рақами талаб этилмайди. Ҳар бир хабар қурилманинг ўзида сақланади ва шифрланган ҳолда қолади. Илованинг энг муҳим жиҳатларидан бири — у марказлашмаган тармоқда ишлайди: яъни ҳар бир фойдаланувчи қурилмаси хабарларни қабул қилиш ва узатишда ретранслятор вазифасини ҳам бажаради.

Илова шахсий, гуруҳли чатлар ва оммавий каналларни қўллаб-қувватлайди. Хабарлар Bluetooth орқали 500 байтлик кичик фрагментларга бўлиб узатилади. Дорси яқин вақт ичида Wi-Fi орқали маълумот узатиш имкониятини ҳам жорий этишни режалаштирмоқда.

BitChat ҳозирча iOS тизимида TestFlight орқали синов режимида ишламоқда, шунингдек, macOS учун GitHub орқали қўлда ўрнатиш мумкин. Илованинг интерфейсида фойдаланувчилар никнейм танлаши, парол орқали хусусий хоналар яратиши ва теглаш орқали шахсий хабарлар юбориши мумкин.

Жек Дорсига кўра, BitChat — бу цензурага учрамайдиган, хавфсиз ва эркин мулоқотни таъминловчи мессенжер бўлиб, у фақат шахсий мулоқот учун эмас, балки фавқулодда вазиятлар, фаоллар ёки ҳатто партизанлар учун ҳам қўл келиши мумкин.

Киритилди: 23:17 07.07.2025. Ўқилди: 696 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!