Бугун 9 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Туркия ўрмон ёнғинларига қарши курашда давом этмоқда

Туркия ўрмон ёнғинларига қарши курашда давом этмоқда

Туркиянинг жанубий Анталья ва Мерсин вилоятларидаги ўрмон ёнғинлари қисман ўчирилди, Адана шаҳрида эса ёнғинларни ўчириш ишлари давом этмоқда.

Бу ҳақда Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги эълон қилди.

"Биз Антальянинг Аксу ва Гумлужа туманларидаги, шунингдек, Мерсиннинг Бозязи туманидаги ўрмонзорлардан ташқари ҳудудларда бошланган ёнғинларнинг интенсивлигини камайтирдик. Ёнғинларни тўлиқ ўчириш бўйича ишлар давом этмоқда", дейилади баёнотда.

Адананинг Козан туманида ёнғинларни ўчириш ишлари давом этмоқда.

"Бизнинг жамоаларимиз ёнғинни иложи борича тезроқ назорат остига олиш учун барча мавжуд воситалардан фойдаланмоқда", дейилади вазирлик хабарида.

Киритилди: Бугун 08:00. Ўқилди: 389 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!