Бугун 25 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Неймар футболчилик фаолиятини якунлагач, нима билан шуғулланишини айтди

Неймар футболчилик фаолиятини якунлагач, нима билан шуғулланишини айтди

"Сантос" ҳужумчиси Неймар футболчилик фаолиятини якунлагандан кейинги режалари ҳақида гапирди.

"Фаолиятимни тугатгач, бир йил умуман ҳеч нарса қилмайман. Фақат дам оламан. Футбол ўйнагим келса, ўйнайман, хоҳламасам, ҳеч нарса қилмайман.

Мен футболни жуда яхши кўраман, аммо фақат ўйнашни. Диванда ўтириб, телевизор орқали ўйин томоша қилишни ёқтирмайман.

"Барселона" ва Парижда жамоадошларим эрталаб соат 11:00 дан кечки 18:00 гача футбол томоша қилишарди. Бу эса мени жуда асабийлаштирарди", — деди Неймар.

Киритилди: 17:45 24.10.2026. Ўқилди: 683 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!