АҚШнинг Россия билан келишувга эришиш йўлидаги ҳаракатлари Украина учун жиддий маънавий зарба бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри ёзмоқда.
Нашр муаллифларининг фикрича, Вашингтоннинг можарони ҳал этиш бўйича тутган йўли Киевнинг умидларини сусайтирган.
"АҚШнинг бу ҳаракатлари Украина учун жиддий маънавий зарба бўлди. Айни пайтда Киев ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар ҳам ноаниқ ҳолатда қолмоқда", — дейилади мақолада.
Нашр мазкур вазиятни Украина учун салбий сиёсий сигнал сифатида баҳолаган.