Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Туркия фуқароларининг Ўзбекистонга ташрифига оид муҳим маълумот

Туркия фуқароларининг Ўзбекистонга ташрифига оид муҳим маълумот

Туркия фуқароларининг турли мақсадларда (оила бирлашуви, туризм, бизнес, иш ва ҳ.к.) Ўзбекистонга ташрифлари сони тобора ортиб бораётгани муносабати билан, Бош консулхона қуйидагиларни эслатиб ўтади:

🔹 Туркия фуқаролари Ўзбекистон ҳудудида визасиз 30 кунгача бўлиш ҳуқуқига эгадирлар.

🔹 Ўзбекистонга етиб келганидан сўнг, уч кун муддатда вақтинчалик яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтишлари лозим (меҳмонхонада яшовчилар автоматик тарзда рўйхатга олинади).

⚠️ Агар Туркия фуқароси вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан Ўзбекистонда истиқомат қилса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 225-моддасига мувофиқ қуйидаги жарималар қўлланилиши мумкин:

• ✅ 10 кундан ошиқ бўлса — БҲМнинг 5 баравари миқдорида;

• ✅ 10 кундан 30 кунгача — БҲМнинг 10 баравари миқдорида;

• ✅ 30 кундан ортиқ бўлса — БҲМнинг 20 баравари миқдорида жарима тайинланади.

💡 Агар белгиланган жарима тўланмаса, фуқаронинг Ўзбекистон ҳудудига кириши 1 йилга чекланади ва у мамлакатдан чиқариб юборилади.

🔁 Агар Туркия фуқароси 1 йил ичида такроран Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузса, унинг мамлакатимизга кириш ҳуқуқи 3 йил муддатга чекланади ва фуқаро Ўзбекистондан чиқариб юборилади.

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси

Телефон: +902129090804

Манзил: Levent, Lale Sokağı No:8, 34330 Beşiktaş/Istanbul (https://maps.app.goo.gl/cu7iGVANwaFsQLRN7?g_st=com.google.maps.preview.copy)

Киритилди: 22:08 05.07.2025. Ўқилди: 1095 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!