Бугун 28 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Трампнинг навбатдаги талаби

Трампнинг навбатдаги талаби

АҚШ президенти Доналд Трамп Панама ва Сувайш каналлари маъмуриятидан АҚШ байроғи остидаги ҳарбий ва фуқаролик кемаларининг ўтиши учун тўловларни бекор қилишни талаб этди. Оқ уй раҳбари бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.

"Америка кемалари - хоҳ ҳарбий, хоҳ тижорат бўлсин - Панама ва Сувайш каналларидан бепул ўтиши керак! Бу каналлар АҚШсиз мавжуд бўлмасди. Мен давлат котиби Марко Рубиодан ушбу вазиятни дарҳол ўрганиб чиқишни ва ҳисобот тайёрлашни сўрадим," дея ёзди Трамп.

Трамп президентликка сайлангач, агар Панама каналидан фойдаланишнинг амалдаги шартлари қайта кўриб чиқилмаса, Вашингтон уни ўз назоратига қайтаришни талаб қилиши мумкинлигини билдирган эди. У Америка кемалари учун тарифлар жуда юқори эканлигини таъкидлаган.

Киритилди: 16:08 27.04.2025. Ўқилди: 978 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!