Бугун 25 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп Украинанинг Россия нефт заводларига ҳужумларидан ғазабланди

Трамп Украинанинг Россия нефт заводларига ҳужумларидан ғазабланди

АҚШ президенти Дональд Трамп Украина Қуролли кучларининг Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумларни давом эттириш қароридан қаттиқ норози бўлган. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Телеканал маълумотларига кўра, Вашингтон Киевдан Россиянинг нефт инфратузилмасига зарбаларни тўхтатишни бир неча бор сўраган, аммо ҳужумлар давом этган.

CNN таъкидлашича, Украинанинг бу ҳаракатлари Трампнинг кескин ғазабига сабаб бўлган.

АҚШ маъмурияти мазкур ҳужумлар жаҳон энергетика бозорида нархларнинг ошишига таъсир кўрсатаётганини билдирмоқда.

Киритилди: Бугун 08:57. Ўқилди: 448 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!