Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп сунъий интеллект моделларини чиқаришдан олдин давлат текширувидан ўтказиш ҳақидаги фармонни имзолади

Трамп сунъий интеллект моделларини чиқаришдан олдин давлат текширувидан ўтказиш ҳақидаги фармонни имзолади

АҚШ президенти Дональд Трамп етакчи сунъий интеллект компанияларига ўзларининг энг кучли моделларини оммага тақдим этишдан олдин ҳукуматнинг киберхавфсизлик текширувларига ихтиёрий равишда тақдим этиш имконини берувчи фармонни имзолади.

Қарор Anthropic томонидан ишлаб чиқилган Mythos сунъий интеллект модели билан боғлиқ хавотирлар ортидан қабул қилинган. Компания ушбу моделни компьютер тизимларидаги заифликларни аниқлаш ва фош қилиш имконияти юқори эканини важ қилиб, оммага чиқаришдан бош тортган.

Янги фармонга кўра, сунъий интеллект ишлаб чиқувчилари ўз маҳсулотларини чиқаришдан аввал уларни давлат мутахассисларига тақдим этиб, киберхавфсизлик нуқтаи назаридан баҳолатиши мумкин бўлади.

Оқ уй маълумотига кўра, ташаббуснинг мақсади — илғор сунъий интеллект технологияларидан келиб чиқиши мумкин бўлган кибертаҳдидларни эрта аниқлаш ва миллий хавфсизликни мустаҳкамлашдан иборат.

Киритилди: 23:11 02.06.2026. Ўқилди: 126 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!