Бугун 31 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвуз нега ортга қайтарилди?

Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвуз нега ортга қайтарилди?

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Қирғизистонга экспорт қилинган 21 тонна тарвуз ортга қайтарилгани ҳақидаги хабарлар бўйича расмий муносабат берди.

Қайд этилишича, ҳолатга ойдинлик киритиш маисадида Қирғизистоннинг фитосанитар хизмати ҳамда тадбиркор билан боғланилган.

«EPhyto.uz» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали аниқланишича, Қирғизистонга юкланган тарвуз Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида етиштирилган ва 950 та қадоқда жойлаштирилган.

Фитосанитар сертификатда маҳсулот маркировкаланганлиги кўрсатилган бўлса-да, суриштирув натижасида қадоқларда айнан маркировка талабларига амал қилинмагани аниқланган. Ҳолат назорат остига олинди ва чегара масканларида карантин остидаги маҳслуотларнинг назорати кучайтирилиши белгиланган.

“Шунингдек, Қирғизистоннинг фитосанитар хизмати билан мулоқотда хабарларда эълон қилинган бошқа ҳолатлар юзасидан ҳам қўшимча маълумотлар берилиши бўйича сўров жўнатилди. Ҳамкор давлатнинг мутахассислари постда қайд этилган ҳолатларни тасдиқламади. Мисол учун, пиёз ва писта эскпорти юзасидан хабарлар асоссиз эканлигини маълум қилди”, дейилади агентлик хабарида.

Киритилди: Бугун 15:35. Ўқилди: 430 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!