Бугун 31 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Рустам Ғоиповга “Халқ артисти” унвонининг берилиши шахсан давлат раҳбарининг ташаббуси бўлган

Рустам Ғоиповга “Халқ артисти” унвонининг берилиши шахсан давлат раҳбарининг ташаббуси бўлган

Ўзининг бетакрор ижоди, дилларга яқин қўшиқлари ва юксак маҳорат билан ижро этилган жонли чиқишлари орқали миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган Рустам Ғоиповга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.

Эътиборли жиҳати шундаки, санъаткор шу вақтга қадар бирор марта давлат мукофоти билан тақдирланмаган. Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ, унга бир йўла мамлакатнинг энг юксак санъат унвонларидан бири — “Халқ артисти” фахрий унвони берилди.

Бу қарор жамоатчилик ва санъат ихлосмандлари томонидан катта мамнуният билан қарши олинмоқда. Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар Рустам Ғоиповнинг кўп йиллик самарали ижоди, ўзбек санъати ривожига қўшган ҳиссаси ва халқ орасидаги юксак обрўси ушбу юксак эътирофга муносиб эканини таъкидламоқда.

Кўпчиликнинг фикрича, бу нафақат машҳур санъаткор меҳнатига берилган муносиб баҳо, балки миллий маданият ва санъат вакилларини қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат сиёсати изчил давом этаётганининг яна бир ёрқин ифодасидир.

Киритилди: Бугун 22:21. Ўқилди: 424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!