Федерал идораларга сайловчиларни рўйхатга олиш, почта орқали овоз бериш ва сайлов мониторинги устидан назоратни кучайтириш буюрилган . Буйруқ, шунингдек, АҚШ фуқаролигини исботлаш учун қаттиқроқ талабларни ва сайловларда фирибгарликда гумон қилинганларга қарши курашни кучайтиришни ўз ичига олади.
АҚШ президенти штат органларини сайлов қонунчилигини ўзгартиришга бевосита мажбурлай олмайди, шунинг учун Доналд Трамп уларга молиявий босим ўтказишни режалаштирмоқда. Ҳужжатга кўра, ўз сайловларининг “хавфсизлигини таъминлаш” бўйича чоралар кўрмаган давлатлар “фирибгарликка қарши курашишни истамагани” сабабли федерал молиялаштиришдан бош тортиши мумкин.
Сайлов ҳуқуқлари фаоллари Трампни атайлаб айрим гуруҳларнинг овоз беришини қийинлаштирганликда айбламоқда. Оқ уйнинг амалдаги раҳбари эса, АҚШдан фарқли ўлароқ, фақат қоғозда овоз бериш қўлланиладиган Германия тажрибасига ишора қилади.