Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россия Украинани жанг майдонида енгишга қодир эмас ва бошқа йўлларни қидирмоқда

Россия Украинани жанг майдонида енгишга қодир эмас ва бошқа йўлларни қидирмоқда

Россиянинг Украинадаги ҳужуми қийинчиликларга дуч келаётган бир пайтда, Москва Киевдаги сиёсий вазиятни ўзгартиришга умид боғламоқда. Бу ҳақда The Moscow Times газетасига икки амалдаги дипломат ва Кремлга яқин манба маълум қилди.

Нашр суҳбатдошларининг таъкидлашича, Кремль можарода Украинанинг босиб олинган тўртта вилояти устидан назоратни ўрнатиш ва Киевнинг сиёсий мустақиллигини заифлаштириш каби катта мақсадларини сақлаб қолмоқда. Бироқ, Украина томони ҳудудий ён беришга тайёрлигини билдирмагани учун бу вариантни ҳам амалга ошириш мушкул бўлиб қолмоқда.

Яна бир эҳтимолий сценарий - Вашингтон орқали Киевга босимни кучайтириш. Манбанинг айтишича, Кремль АҚШ маъмуриятининг ёндашувини ўзгартиришга умид қилмоқда. Бу эса Украинада сайловлар ўтказилишига олиб келиши мумкин.

Москванинг фикрига кўра, Зеленский қайта сайланмаслиги, ҳокимиятнинг эҳтимолий ўзгариши эса Киевнинг сиёсий йўналишини тўғрилашга олиб келиши мумкин.

Жума куни Владимир Путин сайловларни ташкил этиш учун БМТ ва АҚШ ҳимояси остида Украинада вақтинчалик ташқи бошқарув зарурлигини таъкидлади. "Архангелск" атом сув ости кемаси бортида айтилган бу баёнот Киев ва Ғарбга йўналтирилган сигнал сифатида қабул қилинди.

Россиялик дипломатлар Зеленский ҳокимиятда қолса, Москва билан музокаралар ҳеч қандай ён беришларга олиб келмаслигига ишонч ҳосил қилишган. "Ҳозирги пайтда ҳар қандай келишув Америка томонига қадам эмас, балки Киевга сиёсий совға бўлиб кўриниши мумкин," - дея изоҳ берди манбалардан бири.

Шу билан бирга, Москва Вашингтон билан алоқаларни сақлаб қолиш учун чоралар кўрмоқда. Хусусан, уринишлардан бири АҚШ томони фаол ёритган "ғалла битими"ни қайта тиклаш бўлди. Бироқ, россиялик дипломатнинг айтишича, бу ҳаракат сезиларли сиёсий натижаларга олиб келмади.

Киритилди: 23:45 31.03.2025. Ўқилди: 1942 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!