БАА суди яҳудий раввиннинг қотиллигида гумон қилинган ўзбекистонликларни ўлимга ҳукм қилди.
"Абу-Даби суди ўтган йилнинг ноябрида исроиллик раввин Цви Коганни ўлдиришда гумон қилинган уч нафар ўзбекистонликни ўлимга ҳукм қилди", дея хабар бермоқда Исроил ҳукуматидаги расмий манбаларга таяниб, Ynetnews хабар берди.
Нашр манбаларига кўра, ҳукм 30 март куни чиқарилган, бироқ, БАА расмийлари томонидан эълон қилинмаган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги буни ҳали расман тасдиқламади.