Бугун 31 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Сурхондарёда помидорни шпаклёвкага "айлантиришди"

Сурхондарёда помидорни шпаклёвкага "айлантиришди"

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Гулбаҳор” чегара божхона пости ходимлари Республика ҳудудидан транзит тарзда ҳаракатланаётган юк автотранспорт воситасидаги помидор ўрнига сувоқда ишлатиладиган қурилиш шпаклёвкаси ортилганини фош этишди.

Божона назорати жараёнида юк машинасининг ҳужжатлари ва пломбалар жойида экани тасдиқланди. Бироқ, тиркаманинг одатда очилмайдиган қисми бузилгани аниқлангач, чуқурлаштирилган божхона кўриги ўтказилди. Натижада, помидор ўрнига 22 тонна қурилиш шпаклёвкаси юклангани маълум бўлди.

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида аниқланишича, транзит тартибида қўшни давлатга чиқиб кетиши лозим бўлган 20 тоннадан зиёд помидор ноқонуний равишда Термиз туманидаги омборлардан бирига тушириб қолдирилган. Ушбу қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг умумий қиймати 600 миллион сўмни ташкил этади.

Тезкор қидирув тадбирлари давом эттирилганда, ноқонуний туширилган помидор маҳсулоти 2 та "Isuzu" русумли юк автотранспорт воситаларига юклангани аниқланиб, Сурхондарё-Самарқанд йўналишида ҳаракатланаётган ушбу юк автотранспорт воситалари қўлга олинди. Помидор маҳсулоти вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 18:31 28.03.2025. Ўқилди: 23775 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!