Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Кремль Трампнинг Путинга ғазаби ҳақида нима деди?

Кремль Трампнинг Путинга ғазаби ҳақида нима деди?

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Америка раҳбари Доналд Трампнинг Россия президенти Владимир Путинга нисбатан ғазаби ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди.

"Тилга олинган фикрларнинг бир қисми қайта ҳикоя қилиш орқали берилган. Булар қўштирноқ ичидаги иқтибослар эмас эди. Биз Украина масаласини ҳал қилиш билан боғлиқ баъзи ғояларни амалга ошириш устида ишламоқдамиз. Бу иш давом этмоқда. Ҳозирча сизларга айтишимиз мумкин ва лозим бўлган аниқ маълумотлар йўқ.

Бу, албатта, вақт талаб қиладиган жараён бўлиб, эҳтимол, масаланинг мураккаблиги билан боғлиқдир. Биз Америка томони билан, аввало, олдинги маъмурият даврида жиддий зарар кўрган икки томонлама муносабатларимизни қайта йўлга қўйиш бўйича ишларни давом эттирмоқдамиз," - деди Песков.

Киритилди: 22:35 31.03.2025. Ўқилди: 2039 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!