Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Бутун дунё қидираётган Додик Москвада – Кремл деворлари ёнида видео эълон қилди!

Бутун дунё қидираётган Додик Москвада – Кремл деворлари ёнида видео эълон қилди!

Бутун дунё қидираётган Додик Москвага етиб келди.

Босния ва Герсеговинанинг Серб Республикаси президенти Милорад Додик, Сараеводаги Интерпол идораси унга қарши халқаро қидирув эълон қилганига қарамай, Москвага етиб келди. Босниялик серблар етакчиси Кремль деворлари ёнида видео суратга олиб, уни ижтимоий тармоқда жойлади.

"Москвага келдим. Бу ердаги ҳар бир ташрифим Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган 28 миллион рус халқи хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун Номаълум аскар ҳайкали зиёрати билан бошланади.

9 май куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига кўра фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш маросимида яна шу ерда бўламан," - деди Додик.

Босния ва Герсеговина суди 26 февраль куни Додикни мамлакатдаги халқаро ҳамжамиятнинг олий вакили Кристиан Шмидт қарорларини менсимагани учун бир йиллик қамоқ ва олти йил сиёсий фаолият билан шуғулланишни тақиқлаш жазосига ҳукм қилди. Бу биринчи инстанция судининг қарори бўлиб, унга шикоят қилиш мумкин.

12 март куни Босния ва Гертсеговина прокуратураси Серб Республикаси раҳбари Додик, бош вазир Радован Вишкович ва энтитет парламенти раиси Ненад Стевандични ҳибсга олишда хавфсизлик органларидан ёрдам сўради. Серб Республикаси Ички ишлар вазири Синиша Каран уларни ҳибсга олиш имкониятини инкор этди. Интерполнинг Сараеводаги идораси 27 март куни Додик ва Стевандични халқаро қидирувга эълон қилиш ташаббусини илгари сурди.

Киритилди: 01:15 01.04.2025. Ўқилди: 3386 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!