Маълум қилинишича, Избоскан тумани "Мирзо Улуғбек" МФЙ ҳудудида жойлашган масжидларинг бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлгани ҳақида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган. Ҳодиса содир бўлган жойга вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида барча мутасадди масъуллар етиб келган, ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра 6 нафар фуқаро тан-жароҳати олган.
Қўшимча маълумотлар маълум қилинади.