Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Украина авиацияси Россиянинг ҳарбий объектларини йўқ қилмоқда

Украина авиацияси Россиянинг ҳарбий объектларини йўқ қилмоқда

Deep State мониторинг лойиҳаси Украина авиациясининг Белгород вилоятидаги ҳарбий объектларга берган зарбалари тасвирларини эълон қилди.

Таҳлилчиларнинг маълумотларига кўра, зарбалар Демидовка ва Кондратовка аҳоли пунктлари атрофида амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, 18 март куни Украина президенти Володимир Зеленский Белгород вилоятидаги эҳтимолий операциялар ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Россия ҳужумларининг олдини олиш учун Украина олдиндан ҳаракат қилиш ҳуқуқига эга эканини таъкидлаган эди.

Украина ҳарбий раҳбарияти томонидан бу борада ҳозирча расмий изоҳ берилмаган. Украина Қуролли кучлари Бош штаби Мудофаа кучлари фақат Россия Федерациясининг ҳарбий объектларига зарба бераётганини бир неча бор қайд этган.

Киритилди: 21:04 31.03.2025. Ўқилди: 2530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!