Бугун 31 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Трамп миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майк Уолцга ишонч билдиришда давом этади

Трамп миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майк Уолцга ишонч билдиришда давом этади

АҚШ президенти Доналд Трамп миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майк Уолцга ишонч билдиришда давом этишини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, давлат расмийларининг Signal мессенжеридаги ёпиқ чатидан маълумот тарқаб кетган бўлса-да, у буни "аҳамиятсиз хатолик" деб ҳисоблайди.

"Майк Уолц бу воқеадан сабоқ олди, у яхши инсон", — деди Трамп NBC телеканали мухбири билан қисқа суҳбат чоғида.

Президентнинг айтишича, бу сўнгги икки ой ичидаги ягона хато бўлиб, у жиддий оқибатларга олиб келмаган. Трампга кўра, Тhe Atlantic бош муҳаррири Жеффри Голдбергнинг мазкур чатда бўлиши операция натижасига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган. Ундан ташқари, Яманга берилган зарбалар "мутлақо муваффақиятли" амалга оширилган.

Киритилди: 22:04 25.03.2025. Ўқилди: 768 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!