Трамп маъмурияти АҚШнинг хорижда эфирга чиқувчи давлат оммавий ахборот воситаси — «Америка овози» (Voice of America) муассасасининг 600 дан ортиқ ходимига ишдан бўшатиш тўғрисида хабарнома юборди.
New York Times нашри маълумотига кўра, ходимлар 1 сентябрда шартномалари расман тугашидан олдин маошли таътилга юборилди. Ташкилотдаги штат сони 2025 йил бошидаги ҳолатга нисбатан тахминан еттидан бир қисмга — 200 атрофида камаяди.
Президент Трамп март ойида Voice of America’ни «америкага қарши» ва «пропаганда» ғояларини тарқатишда айблаб, агентликни амалий тарзда бартараф этиш тўғрисида фармон имзолади. Бу натижада агентлик 1942 йилдан бери биринчи марта ўз фаолиятини тўхтатди.