Бугун 8 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп: Bombardier самолётларини АҚШда сотишни тақиқлаш билан таҳдид қилди

Трамп: Bombardier самолётларини АҚШда сотишни тақиқлаш билан таҳдид қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп душанба куни Канададаги Bombardier компанияси АҚШда ўз самолётларини сота олмаслигини, агар ишлаб чиқаришни АҚШга кўчирмаса, маълум қилди.

«Энди Bombardier’нинг Қўшма Штатларда сотувлари бўлмайди! Агар улар бизнинг бозоримизга киришни хоҳласа, маҳсулотларини шу ерда ишлаб чиқариши ва Америкага “ҳамён” сифатида муносабатда бўлишни тўхтатиши керак», — деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида.

Трампнинг бу баёноти АҚШ ва Канада ўртасидаги савдо уруши кучайиб бораётган бир пайтда, Канада томонидан Америка товарларига 20 миллиард долларлик жавоб божлари жорий этилишига бир неча соат қолганида янгради.

Айни пайтда Трамп Bombardier компаниясининг АҚШда бизнес юритишини айнан қандай йўл билан тақиқлаши мумкинлиги номаълум.

Монреалда жойлашган ва асосан бизнес-джетлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган компания АҚШнинг Канзас штатида заводга эга. У ерда махсус вазифалар учун мўлжалланган ҳарбий самолётлар ишлаб чиқарилади ва завод 3500 нафар америкаликни иш билан таъминлайди.

АҚШ аэрокосмик саноати таҳлилчиси Ричард Абулафия Bombardier бизнес-джетларининг харидорлари буюртмаларини бекор қилишига ишонмаслигини ва Трамп уларни самолёт сотишдан қандай қилиб тўсиши мумкинлигини тушунмаётганини айтди, деб ёзади Reuters.

Эксперт, шунингдек, Bombardier’нинг аксарият хусусий самолётларида Америкада ишлаб чиқарилган двигателлар қўлланилишини эслатди.

Киритилди: Бугун 07:02. Ўқилди: 305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!