Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп АҚШ халқига мурожаатида ўзини мақтади ва...

Трамп АҚШ халқига мурожаатида ўзини мақтади ва...

Трамп АҚШ халқига мурожаатида ўзини мақтади, демократларни танқид қилди ва “иқтисодий бум”ни ваъда қилди.

Доналд Трамп ўз мурожаатини мамлакатдаги иқтисодий вазиятдан норози бўлаётган сайловчилар ва 2026 йилда бўлиб ўтадиган АҚШ Конгрессига оралиқ сайловлар арафасида амалга оширди.

"Хайрли кеч, Америка. Ўн бир ой аввал мен тартибсизликни мерос қилиб олдим ва ҳозир уни тўғрилаяпман", — деди 79 ёшли АҚШ президенти Оқ уйдан жонли эфирда.

"Америкаликларни ташвишга солган бензин ва озиқ-овқат нархлари тез суръатларда пасаймоқда. Биз дунё ҳали кўрмаган иқтисодий бумга тайёрмиз", — деди республикачи сиёсатчи.

Шу билан бирга, Трамп 1,45 миллион нафар АҚШ ҳарбий хизматчиларига “ҳарбий дивидендлар” тўланишини эълон қилди. Бунда ҳар бир ҳарбийга 1776 доллардан берилади. Президент ҳарбийлар учун маблағ Қўшма Штатларга олиб кириладиган маҳсулотларга жорий этилган савдо божларидан тушган даромадлар ҳисобидан ажратилишини билдирдии.

Оқ уй раҳбари нутқи давомида бир неча бор собиқ президент Жо Байденни, демократларни ва мигрантларни танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, мигрантлар "америкаликларнинг иш ўринларини ўғирлаб кетган".

АFP'нинг ёзишича, сўнгги пайтларда Трамп жамоатчилик фикри акс этган сўровномалардан хавотирда. Хусусан, YouGov томонидан яқинда ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, америкаликларнинг 52 фоизи "Трамп даврида АҚШ иқтисодиёти ёмонлашмоқда", деб ҳисоблашини билдирган.

Бундан ташқари, АҚШ президенти ўзининг МАGA (Make Amerika Great Again — Американи яна буюк қиламиз) ҳаракати тарафдорларининг ҳам норозилигига учради, улар Трамп ички муаммолар ўрнига Ғазо сектори ва Украинадаги тинчлик келишувларига эътибор қаратаётганини танқид қилмоқда.

Киритилди: 14:05 18.12.2025. Ўқилди: 593 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!