Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Тошкентдаги синтифон ишлаб чиқариш цехида ёнғин рўй берди

Тошкентдаги синтифон ишлаб чиқариш цехида ёнғин рўй берди

Бугун, 1 май куни соат 07:01 да Яккасарой тумани Қўшбеги кўчасидаги Технопарк ҳудудида жойлашган синтифон ишлаб чиқариш цехида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 07:04 да ҳодиса жойига етиб борган.

Ёнғин қутқарувчилар томонидан соат 07:45 да қуршаб олинган ва соат 08:09 да тўлиқ бартараф этилган.

Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Киритилди: 08:59 01.05.2025. Ўқилди: 916 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!