Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкентда янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди

Тошкентда янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида янги қурилаётган бинода 11 февраль куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ФВБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, сешанба куни соат 15:20 да Кичик ҳалқа йўли кўчасида жойлашган бино ертўласида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари этилган манзилга соат 15:28 да етиб бориб, ёнғин соат 15:45 да қуршаб олган ва 16:05 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.

Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда маъсул ташкилотларнинг вакиллари чиққан.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.

Киритилди: 19:56 11.02.2025. Ўқилди: 1172 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!