Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Кеча Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди!

Кеча Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди!

Кеча Тошкент шаҳрида жойлашган Ўзгидрометнинг "Тошкент-Обсерватория" станциясида ҳаво ҳароратининг максимал қиймати +43.5 даражага етган. Бу хақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Ва бу пойтахт учун 4 июль кунларида кузатилган рекорд иссиқ ҳарорат қийматидир. Тошкентда 1868 йилдан буён ҳеч қачон 4 июль кунларида бу каби юқори ҳаво ҳарорати қиймати қайд этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, пойтахтда кузатувлар даврида энг юқори ҳарорат қиймати 1997 йил 18 июлда қайд этилган ва ўшанда термометр устунчаси +44.6 даражага кўтарилган. Кеча пойтахтда ҳаво ҳарорати қиймати ўша кўрсаткичга 1 даража етмади.

Киритилди: Бугун 11:36. Ўқилди: 3415 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!