Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор давлатига айланди

Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор давлатига айланди

6 июл куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида БРИКСнинг 17-юқори даражадаги саммити бўлиб ўтди. Унда БРИКС давлатлари раҳбарлари Индонезияни гуруҳнинг янги аъзоси сифатида қабул қилди. Шунингдек, яна 10 та давлат ташкилотнинг ҳамкор давлатлари сифатида тан олинди.

«Индонезия Республикасини БРИКС аъзоси сифатида, шунингдек, Беларус Республикаси, Кўп миллатли Боливия давлати, Қозоғистон Республикаси, Куба Республикаси, Нигерия Федерал Республикаси, Малайзия, Таиланд қироллиги, Ветнам Социалистик Республикаси, Уганда Республикаси ва Ўзбекистон Республикасини БРИКСнинг ҳамкор давлатлари сифатида қабул қиламиз», - дейилади 17-БРИКС саммитининг қўшма баёнотида.

Ўзбекистон томони ҳозирча мамлакатнинг ушбу ташкилот билан алоқалари ҳақида расмий маълумот бермади.

Якшанба куни бўлиб ўтган «Тинчлик ва хавфсизлик ҳамда глобал бошқарув ислоҳоти» мавзусидаги БРИКС сессиясида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди бошқа ташкилотларни ҳам ислоҳ қилишга чақирди:

«БРИКС кенгайиши ва янги ҳамкорларнинг қўшилиши ушбу тузилманинг замонга мослашиш салоҳиятини кўрсатади. Энди эса Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши, Жаҳон Савдо Ташкилоти (WТО) ва Кўп томонлама тараққиёт банклари каби институтларни ҳам ислоҳ қилишга айни шу қатъият билан ёндашмоғимиз зарур.

Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор давлатига айланди

Турли манбаларга кўра, ҳозирда 30 дан ортиқ давлат БРИКСга аъзо ёки ҳамкор сифатида қўшилиш истагини билдирган.

Киритилди: 13:15 07.07.2025. Ўқилди: 867 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!