Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ҳафта давомида ҳарорат аста-секин пасаяди

Ҳафта давомида ҳарорат аста-секин пасаяди

Ўзбекистонда 7−11 июл кунлари ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва +31…+38 даража атрофида бўлади. Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли ҳам бор.

Ўтган ҳафта республика бўйича кузатилган кучли иссиқдан сўнг, 7−11 июл кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиши кутилмоқда, дея хабар берди «Ўзгидромет».

Ҳаво ҳарорати душанба кундузи +36…+41 даражани, 8–9 июл кунлари +33…+38 даражани, 10–11 июлда +31…+36 даражани ташкил этади. Ўзбекистон жанубида ҳам ҳарорат пасаяди ва иш ҳафтасининг охирига келиб ҳарорат +37…+40 даража бўлади.

Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, тоғолди ва тоғли ҳудудларда 9–10 июл кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13−18 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 7 июл куни ҳарорат асосан +39…+41 даража, 8–9 июлда +35…+38 даража, 10–11 июлда +32…+37 даража бўлади.

Киритилди: 13:05 07.07.2025. Ўқилди: 844 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!