Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ироқдаги турк аскарлари орасида қурбонлар сони ортиб бормоқда

Ироқдаги турк аскарлари орасида қурбонлар сони ортиб бормоқда

Ироқ шимолидаги ғорда олиб борилган қидирув-қутқарув операцияси чоғида метан газидан заҳарланиб ҳалок бўлган турк аскарлари сони 8 нафарга етди.

Бу ҳақда Туркия Миллий мудофаа вазирлигининг Х ижтимой тармоқдаги саҳифасида маълум қилинган.

“Ушбу воқеада ҳалок бўлган шаҳидларнинг руҳларини Аллоҳ раҳматига олган бўлсин, уларнинг оила аъзолари, Турк Қуролли кучлари ва халқимизга ҳамдардлик билдирамиз”, — дейилади нашр.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 28 май куни ушбу минтақада Курдистон Ишчи партияси террорчилари томонидан очилган отишма натижасида турк аскари Нури Мелиҳ Бозкурт ҳалок бўлган эди. Кучли отишма туфайли унинг жасадини эвакуация қилишнинг имкони бўлмади. 2025 йил 6 июль куни ғорда аскар қолдиқларини топиш ва чиқариш бўйича операция ўтказилди. Тадбир давомида 19 нафар аскар метан газидан заҳарланган. Натижада улардан саккиз нафари ҳалок бўлди.

Киритилди: 10:27 07.07.2025. Ўқилди: 1142 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!