Маълумотларга кўра, Роман Старовойт Москва яқинидаги Одинцово шаҳридаги шахсий уйида ўлик ҳолда топилган. Россия Давлат Думасининг Мудофаа қўмитаси раҳбари Андрей Картаполов унинг ўлими сабабини ўз жонига қасд қилиш деб айтди.
Старовойт Россия Транспорт вазири лавозимида бир йилдан бироз кўпроқ ишлаган. Бунгача у беш йил давомида Курск вилояти губернатори сифатида фаолият юритган. Старовойтдан сўнг Курск вилоятига вақтинчалик губернатор этиб Алексей Смирнов тайинланган эди, бироқ у тез орада истеъфога чиқди ва кейинчалик ҳибсга олинди.
Маsh Теlegram-канали маълумотига кўра, Старовойтнинг ўз жонига қасд қилиши Курскнинг Украина Қуролли кучлари томонидан эгалланган ҳудудларида мудофаа иншоотлари қурилиши жараёнидаги йирик ўғирликларга доир иш билан боғлиқлиги тахмин қилинмоқда.
Маълумот учун 2024 йил августида Курск вилоятининг бир қисми, жумладан Суджа шаҳри, Украина Қуролли кучлари томонидан эгаллаб олинган эди.