Бугун 31 июль, 2026 йил, жума

O'ZB

Тошкентда вояга етмаган беморга шаҳвоний шилқимлик қилган стоматолог 3 суткага қамалди

Тошкентда вояга етмаган беморга шаҳвоний шилқимлик қилган стоматолог 3 суткага қамалди



Тошкент шаҳрида вояга етмаган беморга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган 26 ёшли стоматолог йигитга жазо тайинланди.

Суд қарорига кўра, воқеа 2026 йил 9 март куни Учтепа туманида жойлашган клиникада содир бўлган. Клиникада терапевт-шифокор бўлиб ишлаган Ш.Ҳ. тишини даволаш учун келган 2008 йилда туғилган вояга етмаган қизга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган.

Суд мажлисида ҳуқуқбузар айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймон эканини билдирган ва енгиллик сўраган. Жабрланувчи ҳамда унинг қонуний вакили эса ҳуқуқбузарга маъмурий қамоқ жазоси тайинлашни сўраган.

Суд қайд этишича, ҳуқуқбузарнинг айби унинг кўрсатувлари, жабрланувчи ва қонуний вакилининг кўрсатмалари, маъмурий баённомалар ҳамда бошқа далиллар билан тўлиқ исботланган.

Натижада Ш.Ҳ. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41¹-моддаси (шаҳвоний шилқимлик) билан айбдор деб топилиб, унга 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Киритилди: 17:23 30.07.2026. Ўқилди: 390 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!