Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Европа Иттифоқи элчилари санкциялар муддати тугаши арафасида Россияга қарши санкцияларни узайтириш борасида келиша олишмади. Бугун ушбу масалада яна бир учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Баҳс-мунозараларга Франция (Хорватия ҳамда Италия кўмагида) россиялик олигарх Алишер Усмоновдан, Словакия эса Михаил Фридмандан санкцияларни олиб ташлашни талаб қилаётгани сабаб бўлмоқда.
14 сентябр куни Евроиттифоқ Россияга қарши санкция режимини бир ҳафтага узайтирган эди, унинг муддати сешанба куни ярим тунда ниҳоясига етади.