Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп Яман ҳусийларига зарбалар беришга қарор қилди, аммо сўнгги дақиқаларда бу фикридан қайтди

Трамп Яман ҳусийларига зарбалар беришга қарор қилди, аммо сўнгги дақиқаларда бу фикридан қайтди

The New York Times нашри манбаларига кўра, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Вашингтонни вазиятга аралашишга ундаганидан сўнг, АҚШ президенти Доналд Трамп Пентагонга ҳусийларга ҳаво зарбалари беришга тайёргарлик кўришни буюрган эди.

Бироқ якшанба куни Трамп яна ўз қарорини ўзгартирди. Бу пайтга келиб нишонлар рўйхати тасдиқланган, АҚШ ҳарбий самолётларига бомбалар юкланаётган ва зарбалар бошланишига оз қолганди.

Трамп маъмуриятидагиларнинг аксарияти Саудия Арабистонининг ҳусийларга қарши курашига қўшилишга шубҳа билан қарамоқда ёки бунга мутлақо қарши. Улар бунга сабаб сифатида Эрон билан уруш фонида АҚШ ҳарбийларига тушаётган юклама ортиб бораётганини кўрсатган.

Киритилди: 14:19 21.09.2026. Ўқилди: 918 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!