Бугун 21 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Дунёда атиги уч киши хорижга паспортсиз саёҳат қилиши мумкин

Дунёда атиги уч киши хорижга паспортсиз саёҳат қилиши мумкин

Дунёдаги деярли барча саёҳатчилар бошқа давлатга қонуний равишда бориш учун амалдаги хорижга чиқиш паспортига эга бўлиши керак. Бу қоиданинг атиги учта истисноси бор: Буюк Британия қироли Карл III, Япония императори Нарухито ва императрица Масако.

svgTRAVELBOOK маълумотларига кўра, Британия монархи паспортсиз саёҳат қилиш имтиёзини мерос қилиб олган — бу ҳуқуқ онаси, қиролича Елизавета II вафотидан сўнг унга ўтган. Қироллик оиласининг расмий сайтида: «Хорижга сафар қилиш учун монархга Британия паспорти керак эмас», деб ёзилган. Оддий паспорт ўрнига Карл III га махсус ҳужжат берилади. Унда ушбу ҳужжат эгасини ҳеч қандай тўсиқларсиз ўтказиш ҳамда унга ҳимоя ва ёрдам кўрсатиш сўралади. Британия қироллик оиласининг бошқа барча аъзолари эса оддий паспортлардан фойдаланади.

Япония императори Нарухито ва императрица Масако ҳам алоҳида мақомга эга. Asienspiegel нашрининг ёзишича, 1971 йилда Япония ҳукумати император ёки императрицага паспорт беришни «ниҳоятда ноўрин» деб ҳисоблашга қарор қилган. Шунингдек, уларнинг оддий фуқаролар каби мамлакатга кириш тартиб-таомилларидан ўтиши «ниҳоятда номақбул» экани таъкидланган. Улар паспорт ўрнига тегишли вазирлик ҳужжатидан фойдаланади. Бироқ Япония Ташқи ишлар вазирлиги ташриф буюриладиган давлатни уларнинг ташрифи ҳақида олдиндан хабардор қилиши керак. Япония императорлик оиласининг бошқа аъзоларига эса бу истисно татбиқ этилмайди — улар дипломатик паспорт билан саёҳат қилишади.

📌 Ҳатто Рим папаси ҳам хорижга саёҳат қилиш учун паспортга эга бўлиши керак. У Ватикан давлати ёки ўзи фуқароси бўлган давлат томонидан берилган одатий ҳужжатлар билан саёҳат қилади.

Киритилди: 18:45 20.09.2026. Ўқилди: 2226 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!