Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Биринчи олтин! Абдулваҳоб Рашидов Ўзбекистонга Осиё ўйинларидаги илк олтин медални тақдим этди

Биринчи олтин! Абдулваҳоб Рашидов Ўзбекистонга Осиё ўйинларидаги илк олтин медални тақдим этди

Ўзбекистон делегацияси Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларида дастлабки олтин медалини қўлга киритди.

Карате бўйича -67 кг вазн тоифасида татамига чиққан Абдулваҳоб Рашидов мусобақа давомида барча рақибларини ортда қолдириб, чемпионликка эришди.

Ҳал қилувчи баҳсда ҳамюртимиз мезбон Япония вакили Юго Козакига қарши баҳс олиб борди ва ғалаба қозониб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Шу тариқа, Абдулваҳоб Рашидовнинг олтин медали Ўзбекистон делегациясининг Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларидаги биринчи чемпионлик медали бўлди.

Киритилди: 14:54 21.09.2026. Ўқилди: 796 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!