Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Зеленский Трампга ўз шартини маълум қилди

Зеленский Трампга ўз шартини маълум қилди

Зеленский Трампга Россия нефтни қайта ишлаш заводларига зарбаларни тўхтатиш шартини маълум қилди.

"Украинанинг энергетика сектори, муҳим инфратузилмаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти объектлари Россия учун нишон бўлишдан тўхташи зарур. Бу бизни кескинликни пасайтириш бўйича тегишли қадамлар ташлашга ундайди", — деди Украина президенти Зеленский Х ижтимоий тармоғида инглиз тилида.

Бу баёнот Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Зеленский ва АҚШ президенти Дональд Трамп ўртасида режалаштирилган шахсий учрашув арафасида эълон қилинди.

Ўз навбатида, Москва Украина томони биринчи бўлиб фуқаролик энергетика инфратузилмаси объектларига зарба беришни бошлаганини, шу билан «Пандора қутиси»ни очганини, Россия бунга муносиб жавоб бераётганини бир неча бор таъкидлади.

Киритилди: 22:05 21.09.2026. Ўқилди: 3385 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар