Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Суперлигада 22-тур ортда қолди: Барча натижалар ва турнир жадвали

Суперлигада 22-тур ортда қолди: Барча натижалар ва турнир жадвали

Ўзбекистон Суперлигасида 22-тур баҳслари тўлиқ якунланди.

Тур доирасида 8 та учрашув ўтказилди. "Навбаҳор" ўз майдонида "Динамо"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "Пахтакор" сафарда "Машъал"дан 2:1 ҳисобида устун келди. "Бунёдкор" ҳам худди шу ҳисобда "Бухоро"ни енгди.

22-турнинг энг йирик ғалабасини "Насаф" қайд этди. Қаршиликлар "Андижон" меҳмони бўлиб, 4:1 ҳисобида зафар қучди. "Сурхон" "Қўқон-1912"ни 1:0, ОКМК "Сўғдиёна"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

"Нефтчи" Тошкентда "Локомотив" устидан 1:0 ҳисобида муҳим ғалабага эришди. Турнинг сўнгги баҳсида эса "Қизилқум" Урганчда "Хоразм"ни 3:1 ҳисобида енгди.

22 турдан кейин "Нефтчи" 51 очко билан чемпионат пешқадами бўлиб турибди. "Пахтакор" 49 очко билан иккинчи, "Навбаҳор" 44 очко билан учинчи ўринни эгаллаган.

ОКМК ва "Локомотив" 35 тадан очко билан мос равишда 4- ва 5-поғоналарда. "Насаф" ҳамда "Бухоро" ҳисобида 34 тадан очко бор.

Жадвалнинг қуйи қисмида "Бунёдкор" 22 очко билан 13-, "Хоразм" 21 очко билан 14-, "Қўқон-1912" 20 очко билан 15-ўринда. "Машъал" эса 4 очко билан сўнгги поғонада қолмоқда.

22-тур натижалари:

"Навбаҳор" — "Динамо" — 3:2
"Машъал" — "Пахтакор" — 1:2
"Бунёдкор" — "Бухоро" — 2:1
"Андижон" — "Насаф" — 1:4
"Сурхон" — "Қўқон-1912" — 1:0
"Сўғдиёна" — ОКМК — 1:2
"Локомотив" — "Нефтчи" — 0:1
"Хоразм" — "Қизилқум" — 1:3

Суперлигада 22-тур ортда қолди: Барча натижалар ва турнир жадвали

Киритилди: 23:40 21.09.2026. Ўқилди: 259 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!