Бугун 23 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Россия зарбалари Украина пўлат саноатининг 90 фоизини ишдан чиқарди

Россия зарбалари Украина пўлат саноатининг 90 фоизини ишдан чиқарди

Россия ракета зарбалари оқибатида Украинадаги учта энг йирик пўлат қуйиш заводи ишдан чиқди. Бу ҳақда Financial Times’нинг Россия ҳужумларининг Украина иқтисодиётига таъсири ҳақидаги мақоласига таяниб “Meduza” хабар берди.

Бу ҳолат мамлакатнинг бутун пўлат саноатига хавф солмоқда. Таъкидланишича, сентябрь ойи бошида Россия Запорожье ва Днепропетровск вилоятларидаги корхоналарга баллистик ракеталар билан зарба берган. Учта заводнинг иккитаси Metinvest кон-металлургия компаниясига, яна бири эса ArcelorMittal таркибига киради. Ҳужумлар оқибатида 17 нафар ишчи ҳалок бўлган.

“Украинада пўлат саноат энди йўқ”, деди Metinvest бош директори офиси раҳбари Александр Водовиз.

Унинг таъкидлашича, Россия ҳарбийлари қаерга зарба беришни аниқ билган. Корхоналарнинг домна печлари нишонга олинган.

Metinvest ва ArcelorMittal компанияларининг билдиришича, бу заводлар биргаликда мамлакатда ишлаб чиқариладиган пўлатнинг 90 фоизини бераётган эди. Заводларда 15 мингдан ортиқ одам ишларди. Уларнинг тўхтаб қолиши иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига ва солиқ тушумларига жиддий таъсир қилиши мумкин.

“Ҳозирча таъмирлаш қанча вақт олишини билмаймиз — кунлар, ҳафталар, ойлар ёки йиллар кетиши мумкин”, дея қўшимча қилди у.

Украина бош вазири Сергей Корецкийнинг билдиришича, Россия ҳужумлари сабабли Украина тахминан 1,5 миллиард доллар солиқ даромадидан маҳрум бўлиши мумкин.

Киритилди: 23:20 21.09.2026. Ўқилди: 1465 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!