Бугун 19 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Аманбай Оринбаевга генерал-майор унвони берилди

Аманбай Оринбаевга генерал-майор унвони берилди

Президент Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаевга генерал-майор унвонини берди.

Келаси йили қорақалпоқ халкининг буюк фарзанди, шоир ва мутафаккир Бердақ Қарғабай ўғли таваллудига 200 йил тўлади.

​Президентимиз шоирнинг “Ҳамиша сен хизмат этгил халқ учун, ўзим дема ғамхўрлик қил халқ учун” деган ҳикматли сўзлари бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганини таъкидлади.

​Улуғ зиёлиларнинг илмий-ижодий меросини ўрганиш, рақамлаштириш, асраб-авайлаш ва халқимизга, айниқса, ёшларга етказиш муҳимлиги қайд этилди.

​Келгуси йили Бердақ Қарғабай ўғли таваллудининг 200 йиллигини мамлакатимизда муносиб нишонлаш таклифи билдирилди.

​Мутасаддиларга бир ойда кенг қамровли дастур ишлаб чиқиб, уни амалга оширишни бошлаш топширилди.

​Ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ахборотлари тингланди, Қорақалпоғистон фаоллари билан мулоқот қилинди.

​Йиғилиш якунида ички ишлар органлари тизимидаги кўп йиллик самарали меҳнати, Қорақалпоғистонни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли фаровонлиги, хавфсизлиги ва осойишта ҳаётини таъминлаш, жамиятда меҳр-оқибат, аҳиллик ва тотувликни асраш ҳамда мустаҳкамлаш борасидаги катта хизматлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаевга Президентимиз томонидан "генерал-майор" махсус унвони берилди

Киритилди: Бугун 15:28. Ўқилди: 1101 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!