Бугун 25 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкент вилоятида порахўр кадастрчи қўлга тушди

Тошкент вилоятида порахўр кадастрчи қўлга тушди

Давлат кадастрлар палатасининг Оққўрғон туман филиали кадастр муҳандиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, маҳаллий фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 9 сотих ер майдонига Ўзбекистон Республикасининг 2024 йилдаги “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонуни доирасида эгалик гувоҳномасини расмийлаштириб, уй-жой қуриш учун рухсат олиб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кадастр муҳандиси сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:35 23.06.2025. Ўқилди: 684 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!