Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент ва Қашқадарёда Yandex Go орқали асоссиз ечиб олинган пуллар фуқароларга қайтарилди

Тошкент ва Қашқадарёда Yandex Go орқали асоссиз ечиб олинган пуллар фуқароларга қайтарилди

Рақобат қўмитаси томонидан фуқароларнинг йўлкира нархларининг асоссиз оширилиши, онлайн тўловлардаги ноаниқликлар ҳамда янги автомобилларда аниқланган техник носозликлар бўйича билдирган мурожаатлари ўрганилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, Андижон вилоятида Асака-Қоратепа йўналишида транспорт йўлкира нархи сунъий равишда оширилганлиги бўйича ўрганишлар ўтказилиб, ҳолат бартараф этилди. Самарқандда йўловчига нисбатан қўпол муомала қилган ва йўлкирани икки маротаба тўлатган автобус ҳайдовчисига қатъий огоҳлантириш берилди.

Қашқадарёда Yandex Go такси хизмати орқали фуқаронинг пластик картасидан асоссиз маблағ ечиб олинганлиги аниқланиб, фуқарога маблағ тўлиқ қайтариб берилди. Бу каби ҳолат Тошкент шаҳрида ҳам кузатилиб, Yandex Go орқали асоссиз ҳисобланган қарздорлик ва ортиқча ечиб олинган пул фойдаланувчига қайтарилди ҳамда қарздорлик бекор қилинди.

Жиззахда фуқаронинг Cherry Tiggo 7 Pro автомобилида техник носозлик аниқланди. Ҳолат юзасидан автомашина кафолат доирасида таъмирлаб берилди. Бухоро вилоятининг Когон шаҳридаги 105 ва 114-йўналишли таксилар томонидан йўлкира ҳақи асоссиз оширилгани учун масъул ташкилотга нисбатан иш кўрилди.

Рақобат қўмитаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун билан ҳар бир фуқаро ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишда фаол иштирок этиши мумкинлигини эслатган.

Киритилди: 11:54 24.05.2025. Ўқилди: 440 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!