Россия "Искандер М" баллистик ракеталарини такомиллаштирди, шу боис Патриот тизимларига уларни уриб тушириш қийинлашди.
Бу ҳақда Украина Қуролли Кучлари Ҳаво кучлари матбуот котиби Юрий Игнат шанба тунида Киевга қилинган оммавий ҳужумни шарҳлар экан маълум қилди.
Унинг айтишича, биринчидан, ҳар бир ракета нишонга яқинлашганда радиолокацион чалғитувчи воситаларни отиши мумкин.
Иккинчидан, ракеталар квазибаллистик траектория бўйлаб, яъни тўғри чизиқ бўйлаб эмас, балки манёвр қилиб учиши мумкин, деди Игнат.
Украина Қуролли Кучлари Ҳаво кучлари матбуот котибининг сўзларига кўра, ғарблик ҳамкорлар аллақачон Украинага етказиб берилаётган ракетага қарши тизимларни такомиллаштириш устида иш олиб бормоқда.
24 майга ўтар кечаси Киевга камикадзе-дронлар ва баллистик ракеталар ёрдамида қилинган ҳужум натижасида 15 киши жароҳат олди.