Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ғалаба Путин томонидами? АҚШ разведкаси нимани аниқлади?

Ғалаба Путин томонидами? АҚШ разведкаси нимани аниқлади?

АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.

Ҳисоботда таъкидланишича, Россия Украинани ҳолдан тойдириш стратегиясини қўлламоқда. Бу орқали у Украинанинг қаршилик кўрсатиш қобилиятини заифлаштириш, аҳолисини руҳий тушкунликка солиш ва Ғарб томонидан қўллаб-қувватлашнинг камайишини кутишга уринмоқда. Ҳужум суръати нисбатан секин бўлишига қарамай, Россия қўмондонлиги буни мақбул деб ҳисобламоқда.

"Путин, эҳтимол, ҳамон Украинада ғалаба қозонишни кўзлаётган бўлиб, унинг мақсадлари асосан ўзгаришсиз қолмоқда: Украинанинг бетараф мақомига эришиш ва мамлакатни янада марказсизлаштириш. Тинч йўл билан ҳал этилмаса ёки Ғарб томонидан сезиларли даражада қўллаб-қувватланмаса, жанг майдонидаги вазият, катта эҳтимол билан, олдинга силжиш суръатининг секинлашиши ва катта йўқотишларга қарамай, 2025 йил давомида аста-секин Россия фойдасига ўзгариб боради," дея таъкидланади ҳужжатда.

Киритилди: 21:48 24.05.2025. Ўқилди: 1033 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!