Бухоро вилоятида онахон ўғли ва келини томонидан калтакланди. Бу ҳақда “Миллар”да хабар берилди.
Айтилишича, воқеа 16 май куни Бухоронинг Когон туманида содир бўлган. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳозирга кунда жабрланувчига етказилган тан жароҳатининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
“Янгам билан акам онамга суиқасд уюштиришган. Баданига жудаям оғир тан жароҳати етказган. Бензин сепиб ёқмоқчи ҳам бўлишган. Онамнинг аҳволи жуда оғир”, дейди онахоннинг қизи.