Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Россияда якун ясалди: СССР йўқ бўлди

Россияда якун ясалди: СССР йўқ бўлди

Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.

У ўз фикрини асослаш учун Россия Федерацияси Конституциясига ҳавола қилди, унда Россиянинг СССРнинг ҳуқуқий вориси эканлиги белгиланган.

Сенатор ўзининг Телеграм-каналида собиқ Совет Иттифоқининг ҳуқуқий мақоми ҳақидаги мунозараларга шарҳлар бериб, шундай деди: "Тан олинг, Россияни СССРнинг ҳуқуқий вориси деб ҳисоблаб, айни пайтда Иттифоқнинг ўзи ҳали ҳам мавжуд деб ўйлаш ғалати бўларди. Бундай ҳолат 2020 йилда Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган."

Муҳокамага Россия Федерацияси президенти маслаҳатчиси Антон Кобяковнинг Санкт-Петербург халқаро ҳуқуқшунослик форуми якунлари бўйича матбуот анжуманида берган баёноти сабаб бўлди. Унинг айтишича, 1991 йилда СССРни тарқатиб юбориш тартиби бузилганлиги сабабли, Совет Иттифоқи "ҳуқуқий жиҳатдан ҳали ҳам мавжуд."

Киритилди: 22:04 24.05.2025. Ўқилди: 840 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!