РФ қўшинлари Суми областидаги Веселовка - Журавка - Новенкое - Басовка участкасида мустаҳкамланди, деб хабар бермоқда Украинанинг DeepState мониторинг канали.
Украина қуролли кучлари Курск вилоятини тарк этгач, рус қўшинлари Новенкое қишлоғи орқали Суми вилоятига ёриб киришга урина бошлади. Қаршилик ва дрон зарбаларига қарамай, улар Журавка ва Новенкий ўртасидаги заиф нуқтани топишга ва пиёдалар ва квадросикллар ёрдамида ичкарига киришга муваффақ бўлишди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.