Франциялик фермер Мишел Дюпон ўз еридан олтин ёмбилар топгани ҳақида Британиянинг Mirror газетаси хабар бермоқда.
Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, унинг ерларида 150 тоннага яқин олтин мавжуд. Топилма 3 миллиард фунт стерлинг (4 миллиард евро) қийматида баҳоланмоқда.
"Мен шунчаки ўз майдонимни одатдагидек текшираётган эдим. Бирданига ерда ғалати бир ялтирашни кўриб қолдим. Чуқурроқ ковлаганимда, қўлимда тутиб турган нарсага ишонолмай қолдим," - дейди фермер.
Франция ҳукумати вазиятга дарҳол аралашиб, фермердан топилган олтинни мусодара қилди. Қонунга кўра, бу олтин давлат мулкига айланиши керак. Агар Дюпон ўз майдонида қазишмалар ўтказмоқчи бўлса, ҳокимиятдан рухсат олиши зарур бўлади.
Дюпоннинг айтишича, бу топилма туфайли унинг фермаси атрофидаги ерларни сотиб олишни истаганлар пайдо бўлган - бошқа одамлар ҳам олтин топишга умид қилмоқда.
Маҳаллий аҳолининг фикри олтин ёмбилар туфайли иккига бўлинди. Уларнинг айримлари яқин атрофда қимматбаҳо металларни оммавий қазиб олиш бошланса, экологияга зарар етишидан хавотирда. Бундай вазиятни ижобий баҳоловчилар ҳам мавжуд, чунки бу ҳолатда янги иш ўринлари яратилиши мумкин.