Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Тошкент шаҳрида электрон тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Тошкент шаҳрида электрон тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро М.М. фуқаро С.Х.га тегишли ҳужжатлари бўлмаган 300 қути электрон тамаки маҳсулотларини 51 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 14:48 05.07.2025. Ўқилди: 325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!