UFC чемпиони Илия Топурия Хамзат Чимаев ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"У одам — ёввойи. Хамзат жанг давомида қарор қабул қилади, рақибларини финиш қилади. У октагонга кирганда, финал зарба учун келганини биласиз. Чимаев ҳеч қачон ҳакам қарори билан ютишни истамайди. Шунинг учун мен уни ҳурмат қиламан. У ҳақиқий ваҳший", - деди Топурия.