Чегарачилар толиблар Тожикистон ҳудудига кириб келганини билдириб, чегарани ҳимоя қилиш учун куч ишлатишга тайёр эканликларини таъкидлаган. Афғонистон вакиллари эса, ўз навбатида, Тожикистон томонини Афғонистон ҳудудига кириб келишда айблаган.
«Аслида, шу йўл билан толиблар Тожикистонга нисбатан ҳудудий даъво билдирмоқда.
Тожикистон чегарачиларининг толиблар ҳудудни тарк этмаса, қурол ишлатишга тайёрлигини билдириши чегара чизиғида жиддий кескинлик мавжудлигини ва Тожикистон куч тузилмалари билан Афғонистондаги “Толибон” ҳаракати жангарилари ўртасида қуролли тўқнашув юзага келиши эҳтимоли борлигини кўрсатади», — деди россиялик афғоншунос эксперт Андрей Серенко.