Бугун 11 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ар-Риёд аэропортига ҳужум оқибатида жабрланганлар сони 309 нафарга етди

Ар-Риёд аэропортига ҳужум оқибатида жабрланганлар сони 309 нафарга етди

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги халқаро аэропортга қилинган ҳужум оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, яна 309 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Саудия Арабистони Фуқаро авиацияси бош бошқармасига таяниб хабар берди.

«Шанба куни Ар-Риёддаги Шоҳ Холид номидаги халқаро аэропортга қилинган ҳужум оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди, 309 киши эса жароҳатланди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Financial Times газетаси хабардор манбага таяниб, 50 киши жароҳатланганини ёзган эди. The Wall Street Journal маълумотларига кўра, ракета зарбалари аэропортнинг 3 ва 4-терминалларига теккан ва жиддий зарар етказган.

Бундан ташқари, Саудия Арабистони шарқидаги Даммам шаҳри халқаро аэропорти яқинига ҳам снаряд тушган. Ҳозирда ушбу шаҳарга учиб келаётган самолётлар кутиш ҳудудида айланиб турибди.

Тўрт йиллик нисбий сукунатдан сўнг июль ойининг ўрталаридан бошлаб «Ансоруллоҳ» ҳаракати ва Саудия Арабистони қўллаб-қувватлаётган ҳукуматпараст армия ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланган. Шу вақт ичида хусийлар Қизил денгизнинг ғарбий соҳилини тўлиқ эгаллаб, Бобул-Мандаб бўғози яқинидаги шаҳарларни ҳам назорат остига олган.

Душанба куни Яманнинг халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган ҳукумати Санани «Ансоруллоҳ» ҳаракатидан озод қилиш бўйича операция бошланганини эълон қилди.

Киритилди: Бугун 07:51. Ўқилди: 1358 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!